Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тель-Авив яқинидаги Петах-Тиква шаҳрида террорчилик ҳаракати амалга оширилди. Meduza’нинг ёзишича, ҳодиса оқибатида тўрт киши жабрланган — уч киши ўқотар қуролдан яраланган бўлса, бир киши пичоқ тегишидан шикастланган.

The Jerusalem Post’нинг хабар беришича, террорчи бозор ичида ўт очган. Полиция уни жиноят жойида қўлга олишга муваффақ бўлган. Ynetnews’нинг ёзишича, ҳужум қилган гумонланувчи яширинишга уринган, бироқ тез орада қўлга тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бозорда отишма келтириб чиқарган гумонланувчи — Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидан келган фаластинликдир.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар