Россиялик саёҳатчи Фёдор Конюхов ва унинг шериги Иван Меняйло аэростатда учиш давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, иссиқлик шарининг осмонга кўтарилганига 51 соат-у 9 дақиқа бўлган. Конюхов парвоз ҳамон давом этаётганини таъкидлаган.
7 февраль сешанба куни Россиянинг Рибинск шаҳридан кўтарилган саёҳатчилар қарийб минг километрлик масофани босиб ўтиб, айни дамда Саратов вилоятидан учиб ўтмоқда.
Иссиқлик аэростатида учиш давомийлиги бўйича аввалги рекорд япониялик учувчилар Мичио Канда ҳамда Хиразуки Такезавага тегишли эди.
Улар 1997 йил февралида 50 соат-у 38 дақиқа давомида Канададан АҚШга парвоз қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)