Испания кубогининг финалида Ла лига дебютанти «Алавес» тўп суради. Кеча — 8 февраль куни клуб ярим финалда бу жамоа «Сельта»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Томонларнинг Вигода бўлиб ўтган ўйинларида ҳисоб очилмаганди. «Сельта» футболчилари сафар ўйинида ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Мезбон жамоадан эса Эдгар Мендес 82-дақиқадаги голи билан «Алавес»ни финал сари етаклади.
Аввалроқ Каталониянинг «Барселона» клуби ярим финалнинг икки ўйини натижасига кўра Мадриднинг «Атлетико» клубидан устун келиб, финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Қайд этиш керак, «Барселона» Испания кубогининг амалдаги соҳиби ҳам ҳисобланади.
«Алавес» ҳамда «Барселона» ўртасидаги Қирол кубоги финали 27 май куни бўлиб ўтади. Унга қайси стадион мезбонлик қилиши кейинроқ маълум қилинади.
Маълумот учун, шу мавсумдан эътиборан Ла лига йўлланмасини қўлга киритган «Алавес» турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи даврада мазкур жамоа «Камп Ноу»да «Барселона»ни мағлуб этишга муваффақ бўлганди — 2:1. 11 февраль куни томонлар иккинчи давра доирасида тўқнаш келади.
Испания кубоги Ярим финал 8 февраль, чоршанба
Изоҳ (0)