Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 7 февраль куни инглиз ёзувчиси, романнавис ва публицист Чарлз Диккенс таваллудининг 205 йиллигига бағишланган «‘Шаҳар романлари’ уста ёзувчиси» номли китоб-расмли кўргазма очилди. Бу ҳақда кутубхона сайти хабар бермоқда.
Кўргазмада адибнинг ўзбек ва рус тилларидаги асарлари, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар ва журналлар тақдим этилган.
Кўргазмага ташриф буюрган кутубхона фойдаланувчилари адибнинг «Совуқ уй», «Оливер Твист», «Чарлз Диккенс набираси томонидан болаларга ҳикоя қилинган ҳикоялар» номли китоблари, ёзувчининг асарлари тўпламлари, шунингдек, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар ва журналлардан олинган мақолалар билан танишди.
Жаҳон классик адабиётининг энг йирик насршунослардан бири ҳисобланган Чарлз Диккенс 1812 йил 7 февраль куни Англияда таваллуд топган. «Пиквик клуби ўлмидан кейинги мактублар», «Оливер Твист», «Дэвид Копперфилд», «Катта умидлар», «Икки шаҳар қиссаси ҳақида» кабилар адибнинг энг машҳур асарларидир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)