Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг деярли бутун дунёда Америкага авиачипаталарга талаб пасайиб кетди. Бироқ Россияда талаб салкам 90 фоизга ошди, дея хабар беради TJournal.
Таҳлилчиларга кўра, АҚШга тижорий рейсларга бўлган талаб айниқса Трампнинг муҳожирлик бўйича фармонидан сўнг кескин тушиб кетди. Сайёҳларда Америка нафақат қочоқлардан ва вақтинчага, балки ҳамма учун ёпилаётгандек таассурот пайдо бўлган кўринади.
Россия юзага келган вазиятдан истисно бўлиб турибди. Агар Обама маъмурияти даврида Россиядан АҚШга авиачипталар борасидаги сўров ҳафтасига 387 мингтани ташкил этган бўлса, Трамп томонидан юқоридаги фармонга имзо чекилганидан сўнг бу кўрсаткич 730 минггача кўтарилди.
Экспертлар россияликлар қизиқишига нима сабаб бўлаётганига изоҳ тополмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)