Қароқчилар Нигерия ҳудудий сувларида россиялик ва украиналик денгизчиларни гаровга олди. Бу ҳақда Россиянинг мазкур мамлакатдаги элчихонаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Нигерия ҳудудий сувларида BBC Caribbean кемасига қароқчилик ҳужуми уюштирилди. Кема бортидан Россиянинг етти ва Украинанинг бир фуқароси ўғирлаб кетилди. Россия элчихонаси Нигерия расмийларига гаровга олинганлар тутиб турилган манзилни аниқлашда ёрдам сўраб мурожаат этди», — дейилади Россия дипломатик ваколатхонасининг Twitter’даги саҳифасида.
«Мэритайм геральд» нашрига кўра, BBC Caribbean юк кемасига ҳужум Гвинея бўғозида, Нигер дарёси дельтасидаги нефть терминали яқинида содир бўлди. Қуролланган ва мотор қайиқда бўлган қароқчилар кемага қарата ўқ узди, кема қўриқчилари эса жавоб ўтини очганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)