Лондоннинг ICE Futures биржасида 8 февраль, чоршанба куни апрелда етказиб бериладиган Brent нефтининг бир баррели 54,64 доллар даражасида савдо қилинди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Нью-Йоркда мартда етказиладиган WTI нефтининг бир баррели нархи эса 51,57 долларга тенг бўлди.
Нефть котировкалари АҚШда хом ашё қазиб олиниши кўпайиши ОПЕК томонидан ишлаб чиқариш қисқартирилишининг ўрнини босиши борасидаги хавотирлар туфайли пасайиб бормоқда.
Америка нефть институтининг (API) маълум қилишича, АҚШда нефть захиралари ўтган ҳафтада 14,2 миллион баррелга кўпайган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)