Навоий вилояти Кармана туманидаги «Қўрғон дала» агрофирмасида Италиядан келтирилган наслли оқ великан зотли қуёнлар парваришланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2016 йил май ойида ташкил этилган хўжаликка дастлаб 104 зотдор қуён келтирилган эди. Қисқа вақтда улар сони 2000 тага етди.Агрофирма раҳбари Алишер Қобилов ҳар бир қуён камида 15 килограммгача тош босишини қайд этди. Унинг таъкидлашича, қуёнлар 28 кунда 15 тагача болалайди.
Махсус озуқа билан парваришланаётган қуёнларни маҳаллийлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Тадбиркор Ўзбекистонда қуёнчиликни ривожлантиришга қизиққан аҳолига наслли қуёнлар етиштириб бермоқда.
«Банкнинг 250 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобидан иш бошлаган тадбиркор эндиликда қуёнлар сонини 50 мингтага етказиб, хориждан қуён гўштини қадоқлаш технологияси келтиришни ва терисини экспорт қилишни режалаштирмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)