British Airways авиакомпанияси ходимлари иш ҳақи камлиги туфайли 6 кунлик иш ташлашни бошлади. Бу ҳақда «Телеграф» хабар берди.
«Коммерсантъ» нашри ёзишича, ишлаш шароитидан норози борт кузатувчиларининг биринчи уч кунлик иш ташлаши 5—7 февраль кунлари ўтказилиб, 9—11 февралда норозилик акцияси давом этади.
Unite касаба уюшмаси British Airways авиация соҳасидаги энг кам иш ҳақига амал қилишни тўхтатиши ва ходимларнинг маошини кўтариш лозимлигини қайд этди. Ҳозирда борт кузатувчиларнинг маоши мамлакат аҳолисининг ўртача йиллик маошидан ҳам кам ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, намойишчилар томонидан илгари сурилган талаблар Mixed Fleet гуруҳига мансуб борт кузатувчиларига дахлдор бўлиб, улар яқин ва узоқ магистралли рейсларда фаолият олиб боради. Компания уларга йилига 21 минг фунт стерлинг (26,3 минг доллар)дан 24 минг фунт стерлинг (31,3 минг доллар)гача иш ҳақи белгиланишини ваъда қилган эди. Аслида уларнинг иш ҳақи 12 минг фунт стерлинг (15 минг доллар)дан бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)