Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ Жанубий Кореяга КХДР ҳарбий таҳдидига қарши туриш учун мамлакат қирғоқларига Zumwalt кўринмас эсминецини юборишни таклиф этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Zumwalt эсминеци.

Zumwalt эсминеци.
Фото: Getty Images
Мазкур таклиф АҚШнинг Тинч океанидаги қўмондонлиги раҳбари Гарри Харрис томонидан норасмий тарзда билдирилди. Таклиф расман етказилган тақдирда Сеул уни синчиклаб ўрганиб чиқади.

Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги вакили

Вакил сўзларига кўра, адмирал эсминецни Жежу оролидаги Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари базасида жойлаштиришни таклиф этган. 

Кузатувлар ушбу қадам Осиё-Тинч океани минтақасида вазият янада таранглашиши, хусусан, Хитой томонидан кескин муносабат билдирилишига олиб келишини таъкидламоқда. 

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар