Лондонда АҚШга етти мамлакат фуқаролари ва қочоқларнинг киришини тақиқловчи ҳужжатга қарши кўп минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Meduza. Намойиш қатнашчилари АҚШ президенти Дональд Трампга йўлланган Буюк Британияга давлат ташрифи билан келиш ҳақидаги таклифни қайтариб олишни талаб қилган. Намойишда 10 мингга яқин одам қатнашган. Улар АҚШ элчихонаси олдидан Британия бош вазирининг идораси жойлашган Даунинг-стритдаги 10-уйга марш билан юриш қилган. Трампнинг фармони ижроси 4 февраль куни федерал судья қарорига асосан тўхтатиб қўйилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)