Лондон мэри Содиқ Хон бир томондан ИШИД таҳдиди кучайиб бориши, иккинчи томондан полиция харажатларининг қисқартирилиши Лондонда янги қурбонларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Содиқ Хоннинг таъкидлашича, у шаҳар раҳбари лавозимини эгаллаган 2016 йилнинг майидан бери ИШИД терактлари хавфи ўсган. Унинг сўзларига кўра, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борган сари қийинлашиб бормоқда.
Лондон мэри Берлин, Истанбул, Париж сингари жаҳон шаҳарлари террорчиларнинг нишонига айланиб қолганини қайд этиб ўтган. Ўз навбатида, Лондонда полиция бюджетининг қисқартирилиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигига эътиборни қаратган.
Содиқ Хоннинг фикрича, Лондонда 32 мингга яқин полиция ходими фаолият юритиши зарур.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)