Руминиядаги оммавий норозилик намойишлари тўртинчи кун давом этмоқда: мамлакат Жиноий кодексига киритилган ўзгаришлар ва ҳукуматнинг амнистия тўғрисидаги қарорига эътироз билдираётган 300 мингга яқин киши кўчаларга чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Digi24 телеканалига кўра, пойтахт Бухарестда энг йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда, ҳукумат биноси олдидаги майдонга 150 минг киши тўпланди.
Намойишчилар қўлларига Руминия ва Евроиттифоқ байроқлари, плакатлар, айримлари эса қамоқхона кийимидаги ҳукумат аъзолари картон қўғирчоқларини кўтариб олган.
Бухарестнинг бир неча кўчалари ёпиб қўйилган. Жамоат тартибини сақлаш учун Ғалаба майдони ва унга туташ кўчаларга полиция чиқарилди.
Норозилик акциялари ҳозирча тинч ўтмоқда, кўпчилик оиласи, фарзандлари билан келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)