Virtu Financial компанияси асосчиси ва раҳбари, америкалик миллиардер Винсент Виола хусусий ва давлат манфаатлари тўқнашуви эҳтимоли туфайли АҚШ армияси вазири лавозимини эгаллаш таклифини рад эди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Виоланинг вакилларига кўра, миллиардер президент Дональд Трампни у армия вазири лавозимини эгаллаш таклифини қабул қила олмаслиги ҳақида хабардор қилган.
Инвестор охирги 35 йил мобайнида ташкил этилишида иштирок этган барча ташкилотлар билан бизнес-алоқаларини уза олмаслиги билдирилмоқда.
Маълумот учун, армия вазирлиги Пентагон таркибига киради ва мамлакатнинг қуруқликдаги қўшинлари моддий-техник таъминоти учун жавоб беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)