Бир йилда 20 минг футбол мактаби — бунақаси фақатгина Хитойда бўлиши мумкин. «Sport.ru» маълумотига кўра, Хитой бу ишни футболни ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида амалга оширади.
Мамлакат футбол клублари миллионлаб пулларни хорижий футболчиларга сарф этаётган бир пайтда, ҳукумат маҳаллий футболчилар савиясини ошириш учун бел боғлаган. 2016 йилга келиб мамлакат ҳудудида 13 381 та футбол мактаби бор эди. 69 та округ эса умумий таълим мактабларига футбол дарслигини киритиб улгурганди.
Маълумотга кўра, 2025 йилга келиб Хитойда 50 мингта ихтисослашган мактаб фаолият кўрсатаётган бўлиши керак. Бу қарор мамлакатнинг камида 6 та давлат департаменти томонидан назоратга олинади ҳамда 360 хил машғулот дарсликлари ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)