Европарламент депутатлари 2 февраль куни бўлиб ўтган ялпи сессияда Грузия ва Косово учун визасиз режим жорий этилишини маъқуллади, деб ёзади Meduza.
Мазкур мамлакатлар учун визасиз режим жорий этилишини Европа кенгаши ҳам маъқуллаши лозим.
У маъқуллангандан кейин ва визасиз режимни амалга ошириш билан боғлиқ барча масалалар тартибга келтирилгандан сўнг Грузия ва Косовонинг биометрик паспортга эга бўлган фуқаролари Европа Иттифоқига ярим йил давомида 90 кунга визасиз кириш имконига эга бўлади.
Грузия ва Косово фуқароларининг Европа Иттифоқига визасиз кириши ҳақидаги музокаралар 2012 йилдан буён олиб борилаётган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)