Тошкентда 3 февраль куни Жанубий Корея элчихонаси яқинида автомобилларнинг устига катта дарахт ағанади. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Суратларда дарахт поясининг асоси Cobalt’нинг устига тушганини, шунингдек, дарахтнинг шохлари «Волга»га ҳам зарар етказгани кўриш мумкин. Айни вақтда, «Волга»нинг ёнида турган Malibu’га зарар етмаган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Фойдаланувчиларнинг аксарияти Cobalt ва «Волга» эгаларига ачинган, Malibu эгасининг омади келганини кўпчилик қайд этган.
Гуруҳ аъзолари 3 февраль куни шаҳарнинг бошқа нуқталарида ҳам дарахтлар ағанаганини ёзиб қолдирган. Facebook фойдаланувчилари тегишли муассасаларни қуриган ва чириган дарахтларга қарши ўз вақтида чора кўришга чақирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)