Американинг Speciality Vehicle Engineering (SVE) компанияси Chevrolet Camaro SS’га ўзгартиришлар киритиб, унинг унумдорлигини 461 дан 811 от кучига етказди, бу Corvette Z06 суперкаридан 152 от кучига ошиқроқ демакдир. Бу ҳақда Моtor хабар берди.
Camaro SS’нинг саккизталик двигатели ҳажми 6,2 литрдан 6,8 литргача кўпайтирилди. Моторга, шунингдек, янги коленвал, алюминий поршенлар, янги узатмали нагнетатель ўрнатилди. Yenko/SC деб ном олган модификациянинг куч моменти 1017 Нм га тенг.
Бундан ташқари, купенинг янги модификацияси стандарт SS-версиядан ўзига хос ғилдираклари, кузовнинг янги ранги, Yenko логотипи туширилган тормоз механизмлари, шунингдек, Goodyear Eagle F1 шиналари билан фарқ қилади.
Бундай автомобиллардан жами 50 та ясалади. Киритилган ўзгартиришлар камида 40 минг долларга баҳоланмоқда. Chevrolet Camaro SS АҚШда камида 37 900 доллардан сотилмоқда.
Изоҳ (0)