Полиция АҚШнинг Калифорния штати Беркли шаҳридаги Калифорния университетида таҳсил олувчи икки талабани АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган талабани калтаклаганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, йигитлар университет шаҳарчаси ҳудудида Трампнинг «Америка буюклигини қайтарамиз» сайловолди шиори акс этган қизил кепкада машғулотларга бораётган 21 ёшли Жек Палковичга ташланган.
Талаба уларнинг қўлидан чиқиб, қочиб кетишга эришган. Унга ҳужум қилган йигитларни эса полиция қўлга олди. Бошқа талабаларнинг аксарияти Палковичга нисбатан ҳужумни қоралади.
Талабаларнинг аксарияти Трампни қўллаб-қувватламаслигини тан олган, бироқ университет ҳар доим сўз эркинлиги ва қарашларни эркин ифодалашга ҳурмат кўрсатилиши билан машҳур бўлганлиги, шунинг учун ҳам сиёсий қарашлар туфайли кишига ҳужум қилиш номақбул эканлигини таъкидлаган.
Палкович университетнинг Республикачилар партияси тарафдорлари клуби аъзосидир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)