Исроил раҳбарияти Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яҳудий кўчманчилари учун яна уч мингта турар-жой қурилишига рухсат берди. Бу ҳақда Исроил давлати бош вазири Биньямин Нетаньяху Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Мудофаа вазирининг Ғарбий соҳилда яна уч мингдан ортиқ янги турар-жой қуриш ҳақидаги таклифини тасдиқладим.Бир ҳафта аввал Нетаньяху ва мамлакат мудофаа вазири Авигдор Либерман Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги яҳудий манзилгоҳларида 2,5 мингта турар-жой қурилишини маъқуллаган эди.Биньямин Нетаньяху, Исроил бош вазири
Бундан ташқари, аввалроқ Исроил ҳукумати Шарқий Қуддусда 700 дан ортиқ турар-жой барпо этилишини тасдиқлаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)