Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Ли Сун Чжин америкалик ҳамкасби Жозеф Данфорд билан телефон орқали мулоқот чоғида мамлакат ҳудудида АҚШ стратегик қуролларини жойлаштириш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: Missile Defense Agency

Фото: Missile Defense Agency

АҚШнинг стратегик қуролларини жойлаштириш ракета ва ядро дастурлари шиддат билан ривожланаётган Шимолий Кореяни тийиб туриш учун зарурлиги билдирилмоқда.

Ушбу илтимос АҚШ янги мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Жанубий Кореяга 2—3 февралга мўлжалланган ташрифи арафасида янгради. Ташриф давомида икки томон ҳам АҚШ—Жанубий Корея ҳарбий иттифоқига содиқ эканликларини тасдиқлаши кутилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Дунё Россиянинг Хитой томонидан қўллаб-қувватланаётган тактикасига алданмаслиги керак”. АҚШ Давлат департаменти Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифига муносабат билди...
Маҳаллий
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди
Маҳаллий
Дошқозонлардаги сумалак, 40 қозондаги ош, тандирдан узилган кўк сомса: Фарғонадаги Наврўз тантаналари — суратларда