Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёнини 9 мартдан бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Нашр прогнозига кўра, Мэй бу борадаги тегишли баёнотни 9 март куни Мальтада бўладиган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари саммитида эълон қилади.
Аввалроқ Brexit жараёнини расман март ойи охирида ишга тушириш кутилаётган эди.
Бироқ 30 январь куни мамлакат ҳукумати Евроиттифоқдан чиқиш бўйича қонун лойиҳасини 7 мартгача маъқуллаш истаги ҳақида Лордлар палатасини огоҳлантирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)