Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпчилик дазмоллашни ёқтирмайди, ёқтирадиганлар бўлса ҳам камчиликни ташкил қилади. Чунки дазмол қилиш – кўп вақт талаб қиладиган ва қийин машғулот ҳисобланади. Лекин бу машғулотни бироз оддий ва ёқимлироқ қилиш йўллари мавжуд.

Фото: «Ubirai.ru»

Фото: «Ubirai.ru»

Дазмоллаш учун қулай жой

Дазмоллаш тахтасидан ташқари тоза кийимларни ва дазмол қилинган буюмларни алоҳида қўйиш мумкин бўлган жой ажратиш лозим.

Яхши ёруғлик

Етарлича ёритиш – дазмоллаш учун энг муҳим шароит ҳисобланади.

Маиший ҳийлалар

Дазмоллаш жараёнини енгиллаштирувчи кичик ҳийлалар ишлатинг. Масалан, кир ювишда юмшатувчи воситалардан фойдаланинг. Осон бўлиши учун буюмларни сал намлигида дазмолланг. Кирларни тўплаб ўтирмасдан оз-оздан ювсангиз дазмол қилишда чарчаб қолмайсиз.

Қулай техника

Агар сиз фойдаланаётган дазмол жуда эскирган ва ишингизни қийинлаштираётган бўлса, албатта янгисини сотиб олинг. Ҳозирги пайтда маиший техника дўконларида дазмолларнинг бу жараённи осонлаштирувчи кўплаб замонавий моделлари мавжуд.

Ҳиссиётли қўшимча

Кўпчилик бекалар дазмоллашга кўп вақтни олувчи зерикарли машғулот сифатида қарайди. Бу жараёнга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг ва дазмоллаш пайтида кайфиятни кўтарувчи омиллар яратинг. Масалан, ўзингиз ёқтирган мусиқа ёки қўшиқни тинглашингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади