Япониянинг Toyota автоконцерни 2016 йил бутун дунё бўйича 10 миллион 175 минг автомобиль сотувини амалга оширди. Бу ҳақда компания ҳисоботига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Шу тариқа, Toyota сотилган автомобиллар сони бўйича сўнгги беш йилда илк бор биринчи ўринни Германиянинг Volkswagen Group концернига бой берди.
Германия компанияси томонидан 2016 йил 10,3 миллион дона автомобиль сотилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Toyotaнинг умумий савдо ҳажми 2016 йилда 0,2 фоизга қисқарган.
Volkswagen Group концерни қатор машҳур брендлар — Audi AG, Bentley Motors ва Porsche’ни ҳам ўз ичига олади, Toyota эса Daihatsu ва Lexus маркаларига эгалик қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)