• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

    Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади, деб хабар беради «Газета.uz».

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил, 18 январда имзоланган «2017—2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

    Жамғарма Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни молиявий жиҳатдан ишончли ва барқарор таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

    Қуйидагилар жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгиланди: Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағларнинг 10 фоизи; автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари томонидан сотиладиган табиий газга махсус инвестициявий устама ҳақининг 10 фоизи; давлат бюджетининг мақсадли маблағлари, жумладан, марказлаштирилган инвестициялар; халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари); жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг грантлари, ихтиёрий бадаллари, хорижий донорларнинг маблағлари; жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар.

    Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида умумий қиймати 8,422 триллион сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Дастур янги иш ўринларини яратиш, минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, сув таъминоти, канализация, санитария тизимлари ва маиший чиқиндиларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш тизими, аҳоли турар жой шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, болалар ва спорт майдончаларини ташкил этиш, транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, суғориш ва ташқи ёритиш тармоқларини такомиллаштириш, замонавий энергия тежайдиган технологияларини жорий этган ҳолда Нукус ва Урганч шаҳарларининг иссиқлик таъминоти тизимларини яхшилашни ўз ичига олади.

    Давлат раҳбари қарори билан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида 2027 йил 1 январига қадар (Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятининг бошқа туманларида — 2022 йилгача) саноат соҳасида (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинди.

    Бундан ташқари, 1 февралдан Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятидаги болаларнинг мактабгача таълим муассасалари, айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, «Баркамол авлод» марказлари, мусиқа ва санъат мактабларидаги машғулотлар учун ота-оналарнинг ҳар ойлик тўлови миқдорлари, шунингдек аҳолининг маданият ва дам олиш марказларидаги тўлов миқдорлари республика бўйича белгиланганидан 2 баравар кам даражада ўрнатилди.

    Минтақадаги муҳтож оилаларгаа, биринчи навбатда, ёлғиз фуқаролар, пенсионерлар, боқувчиси ногирон оилалар ҳамда бошқа кам таъминланган тоифадаги аҳоли ва оилаларга қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинларининг комиссиялари қарорига биноан тайинланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг 2—5 баравари миқдорида бир марта бериладиган моддий ёрдам шаклидаги ижтимоий нафақанинг янги тури жорий этилади.

    Мавзуга доир: Оролбўйи аҳолиси учун имтиёзли темир йўл ва авиачипталар жорий этилади

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    30.01.2017, 15:20   Изоҳ (0)   11335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жамоасига табрик йўллади

    30.01.2017, 14:08

    Давлат божхона қўмитаси четга чиқувчи ўзбекистонликларни Беларусь, Россия ва Қозоғистонга нос олиб кириш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди

    30.01.2017, 12:46

    Оролбўйи аҳолиси учун имтиёзли темир йўл ва авиачипталар жорий этилади

    30.01.2017, 12:26

    Ўзбекистонда «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик-тижорат банки ташкил этилади

    30.01.2017, 12:23

    Баҳром Шокиров Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб тайинланди

    30.01.2017, 10:48

    «Мустақил Ўзбекистон асосчиси»: Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм (видео)

    30.01.2017, 10:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.