• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жамоасига табрик йўллади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан авиакомпания жамоасига табрик йўллади. Табрик матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Қадрли дўстлар!

    Сизларни қутлуғ сана — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ташкил этилганининг 25 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 

    Мамлакатимиз фуқаро авиацияси бизнинг мустақил давлатимиз билан биргаликда изчил шаклланди ва ривожланди. Ўтган чорак аср давомида пухта ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган стратегия асосида мазкур тармоқни тараққий эттириш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 

    Бугунги кунда Миллий авиакомпаниямиз Ўзбекистонни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, кўплаб хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 

    Компания кўп миллатли жамоасининг юксак касб маҳорати нуфузли халқаро авиация ташкилотлари томонидан бир неча бор эътироф этилди. Авиация хавфсизлигини таъминлаш, парвозларни сифатли амалга ошириш, авиация фаолиятининг барча соҳаларида, жумладан, авиация техникасига хизмат кўрсатишда энг илғор технологияларни кенг қўллаш борасида юксак натижаларга эришилди. 

    Ҳозирги вақтда замонавий ҳаво кемалари, хусусан, Боинг-787 (Dreamliner) самолётлари билан таъминланган Миллий авиакомпания халқаро авиаташувлар тизимида муносиб ўрин эгаллайди. «Ўзбекистон» ёзуви туширилган авиалайнерлар жадал ривожланиб бораётган мамлакатимизнинг ёрқин рамзи сифатида дунёнинг кўпгина минтақалари ҳаво маконини забт этиб, йигирмадан ортиқ давлатга парвозларни амалга оширмоқда. 2016 йилда авиакомпаниямиз самолётлари томонидан 2 миллион 500 минг йўловчи ва 43 минг тонна юк тегишли манзилларга етказилди. 

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳар йили 90 мингдан зиёд транзит парвозларни бошқариб, 300 дан ортиқ хорижий авиакомпания самолётларига аэронавигация хизмати кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган, энг замонавий талабларга жавоб берадиган Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш маркази хизматларидан фойдаланмоқда. Боинг-787 самолётлари учун композиция материалларидан тайёрланган маҳсулотларни таъмирлаш маркази компания фаолиятида кенг истиқболлар очди. 

    Мамлакатимизнинг жаҳон стандартлари даражасида модернизация қилинган барча ўн битта аэропортига «халқаро аэропорт» мақоми берилди. Минтақамиздаги энг йирик ва юкларни манзилга етказиб бериш бўйича юқори технологияларга асосланган комплекслардан бири – Навоий шаҳридаги Халқаро интермодал логистика маркази Евросиёнинг асосий логистика марказлари билан ҳаво қатновлари орқали боғланган. Юкларни ҳаво йўллари орқали ташиш тармоғи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. 

    Халқимиз Ўзбекистон ҳаво флоти ходимлари – учувчи ва муҳандислар, авиатехник ва борт кузатувчилари, ердан туриб парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган барча хизматлар диспетчер ва мутахассисларининг фидокорона ва сидқидилдан қилаётган меҳнатини юксак қадрлайди. 

    Айни вақтда барчамиз бир ҳақиқатни яхши тушунамиз, бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган замон бизнинг олдимизга янги ва янада қатъий талаблар қўймоқда. Олдимизда ҳали қиладиган ишимиз кўп, биринчи навбатда, авиакомпаниямиз рақобатдошлигини янада ошириш – энг муҳим вазифамиздир. 

    Ишончим комил, сизлар ўтган даврда қўлга киритилган ютуқларни танқидий ёндашув асосида баҳолаб, ўзингизнинг бор билим ва тажрибангиз, бутун салоҳиятингизни ишга солиб, янада юксак масъулият ва фидоийлик билан меҳнат қиласиз. 

    Азиз дўстлар! 

    Сизларни Миллий авиакомпаниямиз ташкил топганининг 25 йиллиги билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Сизларга бахту саодат, мустаҳкам соғлик, олижаноб фаолиятингизда юксак парвозлар ва янги-янги ютуқлар тилайман».

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. Авиакомпаниянинг бир гуруҳ ходимлари мамлакатнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. 

    30.01.2017, 14:08   Изоҳ (0)   11712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат божхона қўмитаси четга чиқувчи ўзбекистонликларни Беларусь, Россия ва Қозоғистонга нос олиб кириш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди

    30.01.2017, 12:46

    Оролбўйи аҳолиси учун имтиёзли темир йўл ва авиачипталар жорий этилади

    30.01.2017, 12:26

    Ўзбекистонда «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик-тижорат банки ташкил этилади

    30.01.2017, 12:23

    Баҳром Шокиров Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб тайинланди

    30.01.2017, 10:48

    «Мустақил Ўзбекистон асосчиси»: Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм (видео)

    30.01.2017, 10:01

    «Регистон» ўқув марказидан «Абитуриент_17» супер акцияси

    30.01.2017, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.