Англия кубогининг 1/16 финали «Юнайтед» учун омадли келди ва клуб ўз майдонида қуйи лига вакилига имконият қолдирмади.
«Юнайтед»ни қабул қилиб олиши билан Бастиан Швайнштайгерни кераксиз футболчилар сафига қўшиб қўйган Жозе Моуриньо кубок ўйинида германиялик футболчига имконият берди. Ўз навбатида Бастиан 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
29 январь куни бўлиб ўтган ўйинлардан кейин Премьер-лиганинг «Халл Сити» ва «Уотфорд» каби клублари Англия кубогини тарк этди. Аввалроқ «Ливерпуль»га чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилганди.
Англия кубоги 1/16 финал 29 январь, якшанба
Изоҳ (0)