Хонанда Азиза Ниёзметова 26—27 январь кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Юрагимдан жой бераман, келсангиз» номли концерт дастурини тақдим этди. Мазкур дастур «Истиқлол»да бўладиган қишки концертлар мавсумини очиб берди.
Концерт бериш борасида 10 йиллик танаффус қилган хонанда учун бу 25 йиллик ижодий ҳисобот концерти бўлди. Уч бўлимдан иборат дастурда жами 21 та тарона куйланди.
Қуйида концерт фотолавҳалари билан танишишингиз мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)