Урганч шаҳридаги таъмирталаб ҳолга келиб қолган Охунд бобо тарихий масжиди учун Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан қайта қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди ва у амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида, Охунд бобо масжидига ташриф буюриб, бу ердаги жараён билан танишган.
Лойиҳага кўра, янги масжид 1500 намозхонга мўлжалланган. Масжид асосий биносининг баландлиги 17 метрни ташкил этади.
Бинолар 40 метрлик минора, шунингдек, хонақоҳ, ёзги очиқ айвон, таҳоратхона, имом-хатиб ва ноиб-имом хонаси, кутубхонадан иборат бўлади.
Масжид атрофи ободонлаштирилиб, турли манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари билан кўкаламзорлаштирилади.
«Мазкур ишларга 4 миллиард сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган», — дейилди «Ўзбекистон» телеканали репортажида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)