НАТО базаларидан рўйхатдан ўтган бир неча ўнлаб турк аскари ватанида қамоқ жазосига тортилишидан хавотир олиб, Германиядан бошпана сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Туркияда давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда гумонланиб, 43 мингга яқин киши ҳисбга олинган.
«Туркиялик 40 нафарга яқин ҳарбий, асосан юқори мансаб эгалари, ГФРдан бошпана сўраб мурожаат қилди», — дейилади Der Spiegel ва ARD қўшма баёнотида.
2016 йилда Германия ҳукуматига 2015 йилга қараганда уч марта кўпроқ Туркия фуқаролари қочоқ мақомини олиш учун мурожаат қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)