Америка—Ислом муносабатлари бўйича кенгаш 30 январь куни матбуот конференцияси ўтказиб, унда 20 дан ортиқ киши номидан федерал даъво киритиш жараёни бошланиши ҳақида эълон қилади, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Президент Дональд Трамп томонидан имзоланган фармойиш — ‘мусулмонлар учун тақиқ’ масаласида эътироз билдирилади», — дейилади ташкилот сайтига жойланган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти қочоқларни қабул қилиш дастурини 120 кунга тўхтатувчи фармойишни имзолади.
Шу тариқа президент ноқонуний иммиграция кўламини чеклаш ва мамлакат миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича дастурни бажаришга киришди.
Мавзуга доир: Нью-Йоркда мусулмонларнинг АҚШга киришига қўйилган тақиққа қарши яна бир акция бўлиб ўтмоқда
Изоҳ (0)