• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шавкат Мирзиёев 2016 йил 11 ноябрь куни Шовот туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида мамлакатнинг барча ҳудудлари қатори Хоразм вилояти иқтисодиётини ҳам модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, тиббиёт, туризм, санъат ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга оид аниқ режаларни баён этган эди.

    Давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи ана шу режалар қандай амалга оширилаётгани билан танишиш, ҳудуд тараққиётини янги босқичга кўтариш масалаларига бағишланди.

    Президентнинг вилоятга ташрифи Хивадаги Ичан-қалъа мажмуасидан бошланди. Музей-қўриқхона – Ичан-қалъа мажмуаси халқимиз тарихи, маданияти, илм-фани, қадимий меъморлик ва ҳунармандлик анъаналарини мужассам этган. Инсониятнинг бебаҳо бойлиги сифатида ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси дурдоналари рўйхатига киритилган. Музей фондида 38 минг 561 экспонат бор. 2016 йилда Ичан-қалъага 75 мингга яқин киши, жумладан, 84 мамлакатдан 34 минг сайёҳ келган.

    Паҳлавон Маҳмуд мақбараси зиёрат қилинди. Давлат раҳбари Матниёз Девонбеги мадрасасида Хива шаҳрининг тарихий қисмида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари режаси, Исфандиёрхон қабул маросимлари уйи ва Нуриллабой сарой мажмуасини реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди.

    Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди. Шаҳарнинг туризм жозибадорлигини ошириш мақсадида сайлгоҳ кўчалар ташкил этиш ва кечки сайр имкониятини яратиш, уларда миллий урф-одатлар ва кўнгилочар дастурларни намойиш қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шавкат Мирзиёев Хоразм Маъмун академиясига ташриф буюрди. Ушбу академия Биринчи Президентнинг 1997 йил 11 ноябрдаги фармонига мувофиқ қайта ташкил этилган. 2006 йили ЮНЕСКО шафелигида Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги нишонланган.

    Президент академияда илмий йўналишларни кенгайтириш, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, уларни амалиётга кенг жорий қилиш, олимларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш зарурлигини таъкидлади. Академия томонидан археология йўналишида эришилган муваффақиятлардан фойдаланиб, бу илмий муассасани сайёҳлик йўналишларига киритиш, халқимиз тарихини чет эллик туристларга тарғиб қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

    Сўнг Президент Хива туманидаги «Болтабой оқсоқол» фермер хўжалигида ташкил этиладиган балиқчилик комплекси лойиҳаси билан танишди. Ҳозир мазкур хўжаликда 232 гектар ҳавзада балиқ етиштирилмоқда. Ўтган йили 490 тонна балиқ етказиб берилган.

    Давлат раҳбари «Хива наслли парранда» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилиши режалаштирилган паррандачилик маркази лойиҳаси билан танишди. «Ўзсаноатқурилишбанк» маблағлари йўналтирилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 11 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонада Италия ва Хитой ускуналари асосида йилига 51 миллион дона тухум, 1 миллион 40 минг дона жўжа етиштириш мўлжалланмоқда. Бу ҳар бир хонадонга 100 тадан жўжа тарқатиш, аҳоли фаровонлигини ошириш имконини беради. Корхонада 50 иш ўрни яратилади.

    Президент Хива тумани Чодра қишлоғида Хурсанд Мадримов ва Оллаберган Раҳимов хонадонларига кириб, уларнинг турмуш шароити, даромадлари билан қизиқди. Томорқадан самарали фойдаланиш, лимон, ёнғоқ, анор, анжир каби сердаромад экинлар экиш зарурлиги ҳақида сўз борди.

    Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманида ташкил этиладиган ип-газлама ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳаси билан танишди. Аввалги «Янгиариқ текстил» масъулияти чекланган жамияти биносида иш бошлайдиган янги корхонада йилига қарийб 20 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқариш, 6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 150 иш ўрни яратиш режалаштирилган.

    Шу туманда яна бир истиқболли лойиҳа – замонавий типдаги чорвачилик комплексини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Халқ банки кредити асосида «Тилло домор» хусусий корхонаси томонидан ташкил этиладиган ушбу мажмуада 2 минг бош қорамол боқиш, йилига 4 минг 100 тонна сут, 200 тонна гўшт тайёрлаш режалаштирилган. Комплексда 90 га яқин иш ўрни яратилади.

    «Ўзбекнефтгаз» компанияси томонидан ташкил этилаётган пластмасса заводи лойиҳаси ҳам намойиш этилди. Бу ерда 3,5 минг тонна полиэтилен ва полипропилен гранулаларини қайта ишлаш асосида турли сиғимли сув идишлари, шунингдек, яшик ва қутилар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

    Президент ушбу лойиҳаларнинг рентабеллиги билан қизиқди. Бундай корхоналарни бошқа туманларда ҳам ташкил этиш, одамларни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    Шавкат Мирзиёев Боғот туманида 200 гектар майдонда токзор ташкил этиш лойиҳаси билан танишди. «Ўзвиносаноатхолдинг» холдинг компанияси тизимидаги «Хоразм узуми тайёрлов савдо» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этиладиган боғда йилига 3 минг тонна узум етиштириш, 210 кишини иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, 200 гектар майдонда гурвак, кичкинтой, гулоби, зар гулоби каби экспортбоп қовун навлари экиш режалаштирилган.

    Боғот тумани Миришкор қишлоғидаги хонадонларда иссиқхона ташкил этиб, лимон, ёнғоқ, помидор, бодринг каби харидоргир маҳсулотлар етиштириш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам эътибор қаратилди.

    Президент Ҳазорасп туманига ташрифи чоғида Хоразм вилояти қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлайдиган Тошсоқа магистрал каналида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

    Урганч шаҳрида Хоразм вилояти фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, ёш авлодни тарбиялаш ва иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давом этмоқда.

    28.01.2017, 10:23   Изоҳ (0)   99265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлигида юридик хизматлар фаолиятидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди

    28.01.2017, 08:41

    Ҳусниддин Ғойиров Қоракўл тумани ҳокими этиб тайинланди

    27.01.2017, 22:53

    Тошкент аэропортидаги қурилиш сабаб кўчириладиган 1400 оила, пенсионерлар учун бепул транспорт, Андижоннинг янгича автобус бекатлари ва куннинг бошқа муҳим хабарла...

    27.01.2017, 20:03

    Фото: Андижоннинг янги кўринишдаги автобус бекатлари

    27.01.2017, 19:28

    Газли шаҳрининг марказий кўчаларига чироқлар ўрнатилади

    27.01.2017, 17:50

    Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    27.01.2017, 17:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.