Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Қоракўл тумани кенгашининг 18 январь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Ҳусниддин Ғойиров туман ҳокими этиб сайланган.
Ҳусниддин Ғойиров бунгача Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)