Саломатлик маҳсулотларининг дунёдаги йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири Johnson & Johnson (J&J) Швейцариянинг Actelion биотехнология компаниясини 30 миллиард доллар эвазига харид қилади, деб хабар берди «Ведомости».
J&J Actelion акцияларининг ҳар бир донаси учун 280 доллардан тўлайди. Келишув икки компания директорлар кенгаши томонидан маъқулланди. Унинг жорий йил иккинчи чорагида якунланиши кўзда тутилган.
R&D NewCo дея шартли ном олган янги биофармацевтика компанияси акциялари келишув якунланганидан сўнг Actelion акциядорлари ўртасида тақсимланади. J&J янги компаниянинг 16 фоизига эгалик қилади ва яна облигацияларнинг 16 фоизига эгалик ҳуқуқини қўлга киритади.
R&D NewCo бош директор Жан-Пол Клозел раҳбарлигидаги Actelion илмий жамоаси томонидан бошқарилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)