Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Норти штатидаги бир неча кун аввалги исён чоғида 26 маҳбус ҳалок бўлган қамоқхонадан камида 56 киши қочиб кетди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Расмийларнинг сўзларига кўра, қочиб кетган маҳбуслар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Мамлакатда бир неча ҳафтадан бери «Алькакуз» қамоқхонаси маҳбуслари ғалаёни давом этмоқда. Аввалига маҳбусларнинг бир гуруҳи иккинчисига ҳужум уюштирди, кейинчалик улар одамлар билан тўлиб-тошган колонияни меъёрга келтириш талаби билан чиқди. Полициячилар бир неча кун қамоқхона ичига кира олмади, исён ҳозиргача бостирилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)