Бишкек Владимир Путиннинг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигидаги манба маълум қилди, деб ёзади «24.kg».
Вазирликдаги манбанинг маълум қилишича, Россия президенти Қирғизистонга 28 февраль куни ташриф буюради.
«МДҲнинг энг йирик мамлакати ва Қирғизистоннинг молия ва иқтисод соҳаларидаги асосий ҳамкори етакчисининг ташрифи кузда бўлиб ўтиши кутилаётган Қирғизистон раҳбари сайловига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин», — дейди агентликнинг ТИВдаги манбаси.
Россия президенти нафақат Қирғизистонга ташриф буюради, балки Марказий Осиё турнесини амалга оширади. Бишкекка ташрифдан сўнг, унинг қўшни Тожикистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)