Мексика АҚШ билан чегарадаги девор қурилиши учун ҳақ тўламайди. Бу ҳақда 25 январь, чоршанба куни Мексика президенти Энрике Пенья Ньето халққа қилган видеомурожаатида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ шу куннинг ўзида АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада йирик тўсиқни барпо этиш ҳақидаги буйруқни имзолади ва жараён тезлик билан бошланишини маълум қилди.
АҚШнинг кўп йиллар давомида бизни бирлаштириш эмас, ажратиш вазифасини бажарувчи девор қурилишини давом эттириш ҳақидаги қароридан афсусдаман ва уни қоралайман. Мексика ҳеч қандай девор учун ҳақ тўламаслигини бир неча марта маълум қилганман.У президент сифатида Мексика ва унинг аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча масъулиятни ўз зиммасига олишини қўшимча қилди.Энрике Пенья Ньето, Мексика президенти
Давлат раҳбари Мексика ҳамкорлик, савдо, инвестиция, хавфсизлик ва миграциянинг янги қоидалари бўйича музокараларни бошлаганда Трамп девор қуриш ҳақидаги буйруқни имзолаганлигини таъкидлаб ўтди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)