Калифорниялик 35 ёшли Лиз Кларк умрининг ўн йилдан ортиғини ўз қайиғида Мексика ва Марказий Американинг ғарбий қирғоқлари, шунингдек, Тинч океанининг жанубий қисми бўйлаб саёҳатда ўтказган, деб ёзади TJournal.
Кларк саёҳатга чиқишдан аввал Сан-Диегода бармен бўлиб ишлаган, бироқ болалигидан саёҳат ҳақида орзу қилган. 2006 йили у ишдан бўшади ва ўз орзусини амалга оширишга киришди.
2013 йилда Кларкнинг қайиғида унинг ўзи томонидан қутқариб олинган Амелия лақабли мушук пайдо бўлди. Кларк мушугини баъзан «Тропикет» деб ҳам чақиради.
Саёҳатчининг айтишича, мушукка қирғоқдаги уйдан кўра қайиқда яшаш кўпроқ ёқади.
2014 йилда Кларк National Geographic журналининг «Саргузаштлар изловчиси» номинациясидан жой олди. У ўз саёҳатлари ҳақида Facebook ва Instagram’да ҳикоя қилиб боради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.