Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Президент Шавкат Мирзиёев тақдимномасига мувофиқ Олий Мажлис Сенати томонидан 2016 йил 12 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарор ижроси якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Аввалроқ қайд этилганидек, қарор ижроси доирасида 2017 йил 13 январь ҳолатида амнистия акти 40 мингга яқин шахсга нисбатан татбиқ этилди.
Ушбу шахслардан 26 мингдан зиёди жиноий жавобгарликдан ҳамда жиноий жазодан озод қилинди. Жумладан, амнистия 5400 дан зиёд хотин-қизга, 893 вояга етмаганга, 410 нафар чет давлатлар фуқаросига нисбатан қўлланилди.
Қарорнинг 2-бандига мувофиқ эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган 15 мингдан зиёд шахс жазодан озод қилинди.
13,5 мингга яқин шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати қарорнинг 6-бандига мувофиқ қисқартирилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)