Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юридик ва жисмоний шахслар учун «Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома» хизматини ишга туширди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги «Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 214-сон қарорига кўра, фойдаланувчи керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза шаклини тўлдириши лозим. Хизмат бепул кўрсатилади.
Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома фойдаланувчидан ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида тақдим этилади.
Хизматнинг натижаси эса аризачига сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ёки асосланган тарзда рад жавоби юбориш ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)