Англиянинг «Ливерпуль» клуби бразилиялик футболчи Филипе Коутиньо билан шу йилнинг 1 июль санасидан амалда бўладиган янги шартнома имзолади. Бу ҳақда «Sports.ru» маълумот берди.
Шартномага имзо чекилгани аниқ бўлса-да, «Ливерпуль» унинг шартлари борасида эълон қилмаган. Айрим нашрлар Коутиньо «мерсисайд» клуби сафида яна 5 йил тўп суришга рози бўлганини қайд этган. Боиси «Ливерпуль» Коутиньони клубда энг катта маош оладиган футболчига айлантирган.
Стивен Жеррард
«Ливерпуль» афсонаси клуб сафида яна пайдо бўлиши мумкин. Клубнинг айни пайтдаги бош мураббийи Юрген Клопп Жеррардга қўлидан келганича ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.Аввалроқ Жеррарднинг «Ливерпуль» футбол академиясида пайдо бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Орадан кўп ўтмай, собиқ футболчи Юрген Клопп билан учрашди.
Биз жуда узоқ ва мазмунли суҳбат қурдик. Унинг ажойиб инсон эканлигини қолганлар мендан ҳам яхшироқ билади.Жеррард нима истаётганини аниқлаш чиндан ҳам зарур эди. У эса яқин келажакда мураббий бўлиш нияти борлиги ҳақида айтди ва бу жуда зўр.
Мен нима қилишим мумкин? Стивендан ажойиб мураббий чиқиши учун қўлимдан келадиган барча ёрдамни беришга тайёрман. Мен буни чин дилдан истайман. Агар футболчилик тажрибасидан келиб чиқиб, мураббийлик соҳасида ҳам маҳоратини оширса, уни олдинда порлоқ келажак кутади.
Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи
Изоҳ (0)