Неаполнинг «Наполи» футбол клуби Италия кубогининг ярим финалига йўлланма олди. Чорак финалда Флоренциянинг «Фиорентина» клубини қабул қилган неаполликлар 1:0 ҳисобида муваффақият қозонди.
Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 71-дақиқага келиб Хосе Кальехон томонидан киритилди. «Наполи» финал остонасида «Ювентус» — «Милан» тўқнашуви ғолибига қарши кураш олиб боради.
Маълумот учун, «Наполи» А серия турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Фиорентина» 8-поғонадан жой олганди. Томонларнинг Флоренцияда бўлиб ўтган чемпионат ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилган.
Италия кубоги чорак финалидаги иккинчи ўйин бугун — 25 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 26 январга ўтар кечаси 00:45 да старт олади.
Италия кубоги 1/4 финал 24 январь, сешанба
«Наполи» — «Фиорентина» 1:0
Гол: Хосе Кальехон, 71 (1:0).Четлатишлар: Элсейд Хюсай, 90 (Н). Максимилиано Оливера, 90+4 (Ф).25 январь, чоршанба«Ювентус» — «Милан»
31 январь, сешанба«Интер» — «Лацио»
1 февраль, чоршанба«Рома» — «Чезена»
Изоҳ (0)