Ўзбек театр ва кино санъатининг таниқли ижодкори, иқтидорли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова шифохонага тушди. Бу ҳақда актрисанинг қизига таяниб, «Qalampir.uz» хабар берди.
Маълумотларга қараганда, Холиқова 22 январь куни тоби қочгани боис Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг ташхисига кўра, Муқаддас Холиқова иккинчи бор юрак хуружини бошидан кечирган ва зудлик билан шифохонанинг жонлаштириш бўлимига жойлаштирилган.
Муқаддас Холиқова 2013 йилда ҳам юрак хуружига чалинган эди. Даво чоралари кўрилгач, актриса яна ишига қайтди. Ўзбек миллий академик драма театрининг кўзга кўринган актрисаларидан саналган Муқаддас Холиқованинг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)