• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ҳурматсизлик ортидан ҳурматсизлик туғилади, зўравонлик янги зўравонликка олиб келади». Актриса Мэрил Стрипнинг «Олтин глобус» тақдимотидаги нутқи

    Голливудда 8 январь куни «Олтин глобус» мукофотининг 74-тақдимоти бўлиб ўтди. Маросимда энг ҳиссиётга тўла ва энг кучли нутқ билан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун Сесиля Б. Де Милл номидаги фахрий «Олтин глобус» билан мукофотланган Мэрил Стрип чиқиш қилди. Актриса жамиятда эркин матбуотнинг ўрни, дискриминация ва Голливуддаги этник хилма-хиллик, шунингдек, қўлида ҳокимият жамланган кишиларнинг таҳқирловчи ҳаракатлари ҳақида сўзлади. Мэрил Стрипнинг танқидига учраганлар орасида, жумладан, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳам бор. Уч карра «Оскар» мукофоти соҳиби, замонамизнинг энг буюк актрисаларидан бири Мэрил Стрипнинг нутқи матни Meduza’да эълон қилинди, унинг таржимасини эса «Дарё» эътиборингизга ҳавола қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Мэрил Стрип:

    Илтимос, ўтириб олинг. Раҳмат, ҳаммангизни севаман. Дам олиш кунлари бақириб ва йиғлаб, овозимни йўқотиб қўйдим, маъзур тутасиз. Бунгача эса гўё ақл-ҳушимни йўқотган эдим, шунинг учун қоғозга қараб ўқиб бераман.

    Раҳмат сизга, Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси. Хью Лорининг сўзларини давом эттираман: сиз ва бу залга йиғилган барчамиз Америка жамиятининг энг таҳқирланувчи қатламига мансубмиз. Ўйлаб кўринг-да: Голливуд, чет элликлар ва матбуот. Лекин биз аслида киммиз ва Голливуднинг ўзи нима? Бу шунчаки жаҳоннинг турли бурчакларидан йиғилган одамлар тўдаси. Мен Нью-Жерсида туғилганман ва ўша ерда ўқиганман. Виола (Дэвис) Жанубий Каролинадаги ер эгасининг хароба уйида дунёга келган, Род-Айленддаги Централ-Фоллсда вояга етган; Сара Полсон Флоридада туғилган, уни Бруклинда ёлғиз она тарбиялаган. Сара Жессика Паркер — огайолик оиладаги етти ёки саккиз боладан бири. Эми Адамс Италияда, Виченцада таваллуд топган. Натали Портман Қуддусда туғилган. Қани бизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларимиз? Мафтункор Рут Негга эса Аддис-Абеба, Эфиопияда дунёга келган, бироқ Лондонда... йўқ, Ирландияда, шекилли, вояга етган ва Виржиниядаги кичик бир шаҳардан чиққан қизалоқ роли учун бугун мукофотга даъвогарлар қаторида.

    Райан Гослинг — оламдаги барча ёқимтой одамлар каби канадалик; Дев Пател бўлса Кенияда туғилган, Лондонда катта бўлган, бу ерга тасманиялик ҳинд роли сабаб келиб ўтирибди. Голливуд келгиндилар ва чет элликларга тўла. Агар уларнинг барчасини мамлакатдан қувиб солсак, америкача футбол ва аслида ҳеч қандай санъат бўлмаган аралаш жанг санъатини томоша қилишдан ўзга чора қолмайди.

    Менга нутқ учун атиги уч сония вақт берилган, шундай экан, гап бундай: актёрнинг ягона вазифаси — бу бизга ўхшамаган одамлар образида жонланиш ва аслида бу қандай бўлишини ҳис қилиш имконини тақдим этишдир. Бу йил кишини ўзига жалб қиладиган ва унда ҳамдардлик ҳиссини уйғотадиган айнан шундай роллар кўп бўлди. Бироқ битта чиқиш мени ҳайратда қолдириб, юрагимнинг энг тубига қадар етиб борди. Бу унинг яхши бўлганидан дарак эмас — унда ҳеч қандай яхшилик йўқ эди. Бироқ у таъсирли эди ва қилиши керак бўлган ишни қилди. Томошабинлар кулишди ва мазах қилишди. Бу — мамлакатимиздаги энг эъзозли ўрин учун даъвогар одам бир ногирон журналистни — яъни лавозими, қудрати ва жавоб бериш имконияти бўйича ўзидан кучсиз одамни калака қилаётган вазият эди. Бу ҳол юрагимни парчалади ва мен ҳали ҳам юз берган ўша ҳодисани онгимдан чиқариб ташлай олмаяпман, чунки у кинода эмас, аксинча, ҳаётда содир бўлди.

    Қандайдир қудратли куч томонидан трансляция қилинаётган вақтда инстинктив таҳқирлаш истаги ҳар бир одамнинг ҳаётига кириб боради — демак, бошқа одамлар ҳам шундай хатти-ҳаракат қилиши мумкин. Ҳурматсизлик ортидан ҳурматсизлик туғилади, зўравонлик янги зўравонликка сабаб бўлади. Кун келиб қудратли бир шахс мазах-калака даражасигача тубанлашса, бундан биз ҳаммамиз ютқазамиз. Майли, давом этамиз.

    Бу ўй-хаёллар мени матбуот томон етакламоқда. Муросасиз матбуот ҳокимиятни жавоб беришга даъват этиши ва ҳар бир бебошлиги учун уни майдонга чорлаши керак. Айнан шу сабабли ҳам АҚШнинг асосчи-оталари конституция асосига матбуот эркинлигини қўйган. Мен ўз қудрати билан танилган Голливуд хорижий матбуот ассоциациясини ва жамиятимиздаги ҳар бир кишини менга қўшилишга ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасини қўллаб-қувватлашга чақиряпман, холос. Ташкилот ўз фаолиятини давом эттириши биз учун зарур, қўмитага эса ҳақиқатни ҳимоя қилишда биз керакмиз.

    Яна бир гап. Бир сафар тасвирга олиш майдончасида турарканман, нимадандир жаҳлим чиқарди — ё тушлик вақтида ҳам ишлашимиз керак эди, ёки бўлмаса яна бироз ушланиб қолаётгандик, тахминан шунақароқ ҳолат. Ўшанда Томми Ли Жонс менга шундай деганди: «Шунчаки актёрлик — ўзига хос имтиёз бўлса керак, шундай эмасми, Мэрил?». Ҳа, шундай ва биз бу имтиёз ҳақида ҳамда бирга қайғуришга масъул эканимиз ҳақида бир-биримизга эслатиб туришимиз лозим. Биз барчамиз Голливуд шарафлаётган фаолиятдан фахрланишимиз керак.

    Дугонам, марҳум малика Лея (Кэрри Фишер) айтганидек: «Парчаланган юрагингни қўлга ол-да, уни санъатга бағишла».

    П.С. Дональд Трамп «Олтин глобус» тақдимотининг эртасига Мэрил Стрипнинг бу сўзларига муносабат билдирди. АҚШнинг сайланган президенти Стрипни Голливуддаги иқтидорига энг кўп ортиқча баҳо берилган актриса деб атаб, уни шахсан ўзи яхши билмаган инсонни танқид қилишда айблади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    10.01.2017, 12:00   Изоҳ (0)   16063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Байрам» гуруҳи аъзоси Равшан Ҳожиакбаров вафотидан бир неча кун аввал инсультни бошдан ўтказгани маълум қилинди

    09.01.2017, 18:16

    «Байрам» гуруҳи яккахонларидан бири Равшан Ҳожиакбаров 44 ёшида вафот этди

    09.01.2017, 16:13

    Инсультни бошдан ўтказган таниқли телебошловчи Насиба Мақсудова тез орада телевидениега қайтишини маълум қилди

    08.01.2017, 06:03

    2016 йилда фарзандли ва неварали бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    31.12.2016, 21:04

    Текширув натижалари Жорж Майкл ўлими сабабларини очиб беролмади

    31.12.2016, 19:17

    2016 йилда оила қурган ва фарзандларини янги ҳаётга кузатган ўзбекистонлик санъаткорлар

    31.12.2016, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия ва Украина келишуви ҳеч кимни хурсанд қилмайди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 11 август, 09:57

    Озарбайжон Украинага қурол етказиб беришни тиклаши мумкин

    Дунё | 11 август, 09:48

    Модель, хонанда, актриса: карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган биринчи хонимлар (фото)

    Шоу-бизнес | 11 август, 09:38

    Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

    Ўзбекистон | 11 август, 09:25

    “Манчестер Сити” футболчиси “Эвертон”га ижарага берилади

    Спорт | 11 август, 09:18

    Трамп уйсизлардан Вашингтонни тарк этишни талаб қилди

    Дунё | 11 август, 09:13

    Исроил Al-Jazeera телеканалининг беш нафар журналистини ўлдирди (видео)

    Дунё | 11 август, 08:37

    Жомбой туманидаги заправка ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 08:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.