Туркия парламентида конституциявий ислоҳотлар муҳокамаси аёл депутатлар ўртасидаги муштлашувга сабаб бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси томонидан таклиф этилган тузатишларга норозилик сифатида мустақил депутат Айлин Нозлиоқа ўзини парламент минбарига кишанлади. У ҳамкасбларини конституциявий ислоҳот лойиҳасини рад этишга чақирди, бироқ сиёсий мухолифлари Айлинни куч билан чиқариб юборишга ҳаракат қилди.
Депутат аёллар ўртасида муштлашув бошланди. Улардан 3 нафарига олишув якунланганидан сўнг шифокорлар ёрдами талаб этилган.
Эслатиб ўтамиз, охир-оқибат Туркия парламенти мамлакатда бошқарувнинг президентлик шаклини жорий этишни кўзда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Тузатишларни 448 депутатдан 339 нафари қўллаб-қувватлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)