Сенегал қўшинлари киритилганидан сўнг ўрнини сайланган президент Адам Барроуга бўшатиб беришга рози бўлган Гамбия собиқ раҳбари Яҳё Жамме мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Жамме самолётда Экваториал Гвинеяга йўл олгани билдирилмоқда. У Гвинеяда ҳам тўхтаб ўтиши режалаштирилган.
Африка иттифоқи 19 январь, пайшанба куни Гамбияга 7 минг аскар жўнатганди. Операция тўхтатилди, бироқ хавфсизликни таъминлаш учун қўшинларнинг бир қисми мамлакатда қолдирилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)