Франция пойтахтида АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп лавозимини эгаллаганига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда 2 минг киши иштирок этди, дея хабар беради «Газета.ru».
Намойишчилар Трампнинг сайловолди кампанияси давомидаги камситувчи ва ирқий руҳдаги чиқишларига қарши норозилик билдирди.
Трампга қарши митинглар Франциянинг Бордо, Марсель, Монпелье ва Страсбург каби йирик шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)