Наманган шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И. Абдуллаев, Ички ишлар вазири А. Азизов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқотда Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, прокурорлари, суд, назорат-текширув органлари, банклар раҳбарлари, 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, кичик бизнес вакиллари ва тадбикорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Тадбиркорлар томонидан берилган саволлар юзасидан батафсил тушунтириш берилди, муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли бошқарма ва ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида вилоят тадбиркорлари маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)