Қатар Юлдузлар лигаси
«Ас-Сайлия» клуби билан 1,5 йиллик шартномага имзо чеккан ўзбекистонлик футболчилар — Санжар Шоаҳмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов Юлдузлар лигасидаги дастлабки ўйинида майдонга тушди. Ҳар икки футболчи учрашувни бошланғич таркибда ўтказди. Soccerway маълумотига кўра, Шоаҳмедов 68-дақиқада ўз ўрнини қатарлик бошқа бир футболчига бўшатиб берган, Темурхўжа Абдухолиқов эса беллашувни тўлиқ ўтказган.Ўзбекистонлик футболчиларнинг ташрифи «Ас-Сайлия» учун омадли бўлди. Клуб турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турган «Умм Салал»ни енгиб, икки поғона юқорилашга эришди.
Маълумот учун, «Ас-Сайлия»га ғалаба келтирган ягона гол 30-дақиқага келиб Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилди. Белгиланган пенальтини қатарлик футболчилар ўзбекистонлик ҳужумчига ишониб топширди. Ўз навбатида Ўзбекистон Олий лигаси тўпурари мўлжалда адашмади.
Қатар Юлдузлар Лигаси 17-тур ўйини 20 январь, жума
«Ас-Сайлия» — «Умм Салал» 1:0
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов, 30-пен (1:0).Санжар Турсунов ҳаракат қилаётган «Ал-Ҳарайтият» 17-турни ўз майдонида «Ал-Хор»га қарши ўтказди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалги беллашувларда бўлгани каби бош мураббий Санжар Турсуновни тўлиқ ўйнатди.
Қатар Юлдузлар лигасидаги ўзбекистонлик тўртинчи футболчи — Сардор Рашидов жамоаси «Ал-Жаиш» мазкур тур ўйинини 22 январь куни «Ар-Райян»га қарши ўтказади.
Малайзия Премьер-лигаси
Малайзиянинг қуйи лигасида иштирок этувчи «Куала Лумпур» футбол клубига ўтган ўзбекистонлик Бобур Акбаров ҳам илк ўйинида гол урди ва жамоасининг мавсумдаги илк ғалабасига ҳисса қўшди.Мавсумнинг 1-турида «Куала Лумпур» «Жоҳор Дарул Таъзим-2» клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди. «Championat.asia» маълумотига кўра, ҳисоб меҳмонлар томонидан очилган. Акбаров эса 20-дақиқага келиб мувозанатни тиклаган.
Малайзия Премьер-лигаси 1-тур ўйини 20 январь, жума
Изоҳ (0)