Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида номаълум кимса машинада оломон устига бостириб борди, натижада уч киши ҳалок бўлди, яна камида 20 киши жароҳат олди, жабрланганлар орасида ёш бола бор. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Daily Mail Australia’га таяниб хабар бермоқда.

Фото: Twitter / Warriors_Today

Фото: Twitter / Warriors_Today

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 13:30 да, шаҳар кўчаларида тушлик танаффуси туфайли айниқса кўп одам тўпланадиган вақтда юз берди. Reuters хабарига кўра, автомобилнинг ҳаракатлари «тартибсиз» бўлган, гувоҳлар, шунингдек, ўқ овозларини эшитганини маълум қилган.

Интернетда фавқулодда вазият жойидан олинган видео пайдо бўлди, унда қизил машина ҳайдовчиси чорраҳа бўйлаб айлана ҳаракат қилгани, сўнгра атайлаб юқори тезликда пиёдаларни босиб кета бошлаганини кўриш мумкин.

Воқеа жойига полиция ходимлари ва тез ёрдам етиб келган, у ерда машиналар ва трамвайлар ҳаракати тўхтатилган. Ҳодиса юз берган вазият ва унинг сабаблари аниқлаштирилмоқда, аммо полициядагилар ҳодисани террорчилик ҳаракати деб ҳисобламайди.

Ҳодисани текшириш доирасида автомобиль ҳайдовчиси деб тахмин этилаётган бир эркак қўлга олинди. Виктория штати полицияси бошлиғи Стюарт Бейсон ҳибсга олинган шахс аввалроқ совуқ қурол билан уюштирилган ҳужумга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар